Депутат Каттақўрғон шаҳри раҳбариятидан истеъфо талаб қилди
«Адолат» партияси вакили, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Каттақўрғонда юз берган воқеага кескин муносабат билдирди. Унинг фикрича шаҳар раҳбарлари истеъфо бериши — «энг оқилона йўл» бўлади.
«Истеъфо бериш — шаҳар раҳбарлари учун энг оқилона йўл! Каттақўрғон шаҳридаги мудҳиш ҳодиса фақат бир кишининг айби билан содир бўлмаган. Бунга шаҳардаги бутун бошли тизим айбдор! Шундай вазиятда шаҳар ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурори ҳамма айбни ўз зиммаларига олиб, истеъфо берса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Нима учун дейсизми? Шаҳар аҳлининг ишончини оқламаганликлари учун; давлатимизнинг ҳозирги сиёсати мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириб беролмаганликлари ва улар устидан назоратни қўлдан бой берганликлари учун; Президентимизнинг топшириқлари сўзсиз бажарилишини таъминлаб бермаганликлари учун; энг ёмони — миллатимиз келажаги бўлмиш аёл зотининг таҳқирланишига йўл қўйиб берганликлари учун!», дея ёзган депутат фейсбукдаги саҳифасида.
Бундан олдинроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бошқа бир депутати Расул Кушербаев воқеага муносабат билдирганди: «Улар ўғри деб гумон қилинган аёлни эмас, бутун бошли миллатни, халқни, давлатни ечинтирибдилар. Қонунларимизни, оримизни, эркак деган номимизни оёқости қилибдилар».
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
10:13 / 01.08.2024
Каттақўрғонда Nexia уриб кетиши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
21:38 / 22.05.2024
Каттақўрғонда боғча тарбияланувчиси жароҳатланди. Уни бошқа бола тишлаб ташлагани айтилмоқда
07:48 / 12.09.2023