Жаҳон | 18:47 / 11.07.2018
6335
6 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти совриндорининг беваси уй қамоғидан озод этилди

2010 йил куз ойларида Лю Ся охирги марта турмуш ўртоғи, мухолифатчи Лю Сяобога Нобель мукофотини қўлга киритганини айтиш учун шимолий Хитойдаги қамоқхонага борганди. Шундан сўнг у 8 йил уй қамоғига маҳкум этилди.

Хитой ҳукумати мамлакатдан чиқишга рухсат берди. 8 йил давом этган тутқунлик 57 ёшли шоирани камгап ва кашандага айлантирди. Лю Ся Берлинга учиш учун Хельсинки (Финляндия) аэропортига учиб келганида, ОАВ ходимлари кутиб туришарди. Лю Ся бахтиёрлигидан қўлларини кўтариб фотокамерага қараб жилмайди. Бир неча соатдан кейин у Берлиндаги Tegel аэропортидан автомобилда кетган.

Фото: AP 

Жиноятчиликда айбланмаган Лю Сянинг озод этилиши ғарбий ҳукумат ва фаолларнинг кўп йиллик ташвиқотлари натижасидир ва Лю эрининг бир йиллик вафоти маросимидан бир неча кун олдин ёруғ дунё юзини кўрди. Лю Цябаога нисбатан қўлланилган 11 йиллик қамоқ жазоси ва рафиқасини бошқаларга таъсир ўтказмаслик учун қўлланилган ҳукм авторитар ҳукуматнинг қатъий чоралари эди.     

Лю Сянинг акаси қувончини яширолмади: “Синглим янги ҳаёт бошлаш учун Европага йўл олди. Унга кўмаклашган, далда бўлган барчага миннатдорчилигимизни билдирамиз. Энди Лю бахтли ва тинч ҳаёт кечиради”.

Лю Ся Германияга етиб борганида бош вазир Ли Кецян у ерга расмий ташрифни амалга оширди. Ушбу давлат хизматчиси Люни озод этишга ўз ҳиссасини қўшди.

Германия канцлери Ангела Меркель май ойида Хитойга ташрифи чоғида хитойлик расмийлар билан Лю Ся масаласини муҳокама қилган, дея хабар беришди ҳодиса билан таниш шахслар.

Люнинг яқин дўстлари Гао Ю (Пекинда фахрий журналист) ва Е Ду тахаллуси билан танилган Ву Янгвейларнинг айтишича, Лю Ся кеча эрталаб Finnair’да парвозни амалга оширди.

“Лю Ся кўп йиллар ҳаётдан узилиб яшади. Озодлик қалбидаги яраларга малҳам бўла олади, деб умид қиламан”, дея изоҳ берди Гуанжоунинг жанубий шаҳридан қўнғироқ қилган Ву. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунингнинг ахборот беришича, Лю даволаниш учун Германияга кетган. У маҳоратли рассом ва шоира бўлган ва 20 йил олдин турмуш ўртоғи ортидан сиёсатга кириб келган. 2009 йилда ҳукумат Лю Сябаога 11 йиллик қамоқ жазоси тайинлади, чунки у сиёсий-иқтисодий либерализацияга чорловчи 8 Устав манифестини ёзишга ёрдам берган. 2010 йил 8 октябрда Нобель мукофотига лойиқ деб топилди. Рафиқаси охирги марта турмуш ўртоғини қамоқда кўриб қайтганидан сўнг Пекинда телефон қўнғироғи ва интернет тармоғидан узиб қўйилган 5 қаватли турар жойда уй қамоғига маҳкум этилганди. Аввалига жазо муддати қисқа бўлиши кутилганди. Лю Associated Press’га берган интервьюсида: “Бутун умр шу тахлитда давом этмаслигига ишонаман”, деган фикрларни айтган. Аммо кунлар ой, йилларга уланиб кетди. Люнинг эшиги тагида қўриқчилар кун-у тун туришарди. Улар ўша ерга йиғилган кўнгиллилар, активист, журналист ва дипломатларни ҳайдаш билан овора эдилар. Дўстлари унинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб бораётганлигини айтишарди.

Фото: AP 

“Хяобо орамизда йўқ. Энди менга ҳаётнинг қизиғи қолмади. Ўлимни афзал кўраман”, дея гапирди у йиғламсираб.

Люнинг озод этилиши Хитойнинг коммунистик фаоллари учун ноёб янгилик эди. Улар фуқаролик жамияти, ҳуқуқшунослар ва бошқа мустақил гуруҳларга қарши қаратилган кенг кўламли таъқибларни амалга оширишган. ХХР раиси Си Цзинпинь буни Коммунистик партиянинг ҳукмронликка интилишига таҳдид, деб баҳолайди. Хитой сўнгги маротаба 2012 йилда сиёсий маҳбус Чен Гуангченгни озод этганди. Ҳукумат унга Нью-Йоркка учиб кетишга в Пекинда АҚШ элчихонасида паноҳ топишига рухсат берганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳалиям Лю Сянинг акасини қаллобликда айблаб ушлаб туришибди.

“Бу биз учун оламшумул янгилик бўлди. Умидимизни ҳам сўндириб қўйгандик. Лекин ҳалиям Лю Ҳуи борасида чўчияпмиз, чунки у айни пайтда синглиси чет элда ортиқча гап гапириб қўймаслиги учун гаров сифатида ушлаб турилибди”, деди уларнинг оилавий дўсти Ҳу Жия.

АҚШ давлат Департаменти вакиллари янгиликни эшитиб хурсанд бўлишганларини, аммо ҳалиям Лю Сянинг акаси билан боғлиқ муаммодан ташвишда эканликларини баён этишди. Хитой Люнинг озод қилинишини талаб қилган Ғарбий ҳукуматлар ҳаракатини танқид қилди. Ўтган йили Лю Ся эрининг жигар саратони касаллигига чалиниб вафот этишидан бироз олдин ранги синиққан ҳолда кўринганди.

Лю Сяобо қамоқда вафот этган иккинчи Нобель мукофоти лауреати ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари бўйича гуруҳ бу ҳаракатни Коммунистик партиянинг оғир жазоси дея баҳолади. Илк маротаба Карл Оссиецкий 1938 йилда Германия қамоқхонасида сил касаллигидан вафот этганди. У Гитлернинг нацист режимига қарши чиққанди.

Фото: AP 

Хитойда Инсон Ҳуқуқлари ҳимояси тадқиқотчиси Францис Ив Люнинг озод этилиши Лю Сяобо ўлими маросими атрофида бўладиган норозиликларни бостириш мақсадида қилинди, деган фикрда. 

Мавзуга оид