Ўзбекистон | 19:33 / 13.07.2018
19874
2 дақиқада ўқилади

Чет элда ишлаб туриб Ўзбекистонда стажга эга бўлиш мумкин

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимов журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида чет элда ишлаган ҳолда, Ўзбекистонда стажга эга бўлиш   ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

«Эндиликда агентлик томонидан Корея, Россия, Туркия, Польша, Қозоғистон, Латвия, БАА, Уммон султонлиги, Япония, Чехия каби қатор давлатларига меҳнат қилиш мақсадида жўнаб кетаётган фуқароларимиз бир йил давомида ЭКИҲнинг 4,5 баравари миқдорида пенсия жамғармасига маблағ ўтказса, уларга бир йиллик стаж ёзилади.

Бу бизда янги тизим ҳисобланади. Авваллари  ЭКИҲ миқдоридаги суммани ойма-ой бир йил ичида  тўлашган. Лекин ҳамма ҳам бундан хабардор бўлмаган ва кўплаб тушунмовчиликларга сабаб бўлган», дейди Равшан Ибрагимов.

Шу билан бир қаторда тадбирда Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги фаолияти, соҳада амалга оширилаётган муҳим янгиликлар тақдим этилди. Жумладан, Агентлик хорижда ишга жойлашиш учун мурожаат қилган фуқароларимизга тегишли маслаҳатлар беради.

Малака ошириш учун пуллик ва текин 3 ва 6 ойлик  курслар мавжуд. Сўнг ўқишни тугатган тингловчиларга сертификат топширилади. Ушбу ҳужжат юқори маошли ишда меҳнат қилиш имкониятини яратиб беради.

Мавзуга оид