Спорт | 23:05 / 15.07.2018
20747
1 дақиқада ўқилади
Жаҳон чемпионатининг энг яхшилари маълум қилинди
ФИФА ЖЧ-2018 якунларига кўра шахсий мукофотларни ўз эгаларига топширди.
Унга кўра, Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва унга жаҳон чемпионатининг «Олтин тўп» соврини топширилди. Бу мақом учун бельгиялик Эден Азар ва франциялик Антуан Гризманн ҳам асосий даъвогарлар бўлишганди.
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе эса 2018 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси бўлди.
Бельгия термаси дарвозабони Тибо Куртуа турнирнинг энг яхши дарвозабони бўлди – у турнир давомида ўтказилган қуруқ ўйинлар сонига кўра «Олтин қўлқоп» оладиган бўлди.
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн 6 гол билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди ва «Олтин бутса» совринига эга чиқди.
|