Жамият | 09:35 / 16.07.2018
40207
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент денгизи» дам олиш масканида 2 кишига ўқ узган шахс қидирилмоқда

Фото: VistaNews.ru

«Тошкент денгизи» дам олиш масканида пневматик тўппончадан икки кишига ўқ отиб жароҳатлаган шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 12 июль куни «Тошкент денгизи» дам олиш масканидаги «Ҳайрихон омад-савдо» МЧЖ ишчиси Акобир Рўзимбоев дам олиш маскани ҳудудида жойлашган автотураргоҳда ёлланиб ишлаётган М.З. ва Ф.И.ларга ўқ отиб жароҳат етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

«Жароҳат олган ишчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Акобир Рўзимбоевни ушлаш чоралари кўрилган», - дейилади хабарда.

Фуқаролардан Акобир Рўзимбоевнинг қаердалиги ёки у ҳақида бирон маълумотга эга бўлган тақдирда ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралмоқда.

Мавзуга оид