Гавайида лава отилиши оқибатида 23 киши жароҳат олди
Гавайи оролларидаги Килауэа вулқонидан лава отилиши оқибатида 23 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Hawaii News Now ахборот портали маълум қилди.
Лава отилиши 16 июль эрталаб юз берган. Лавадан иборат вулқон бомбаси бортида 49 йўловчи ва 3 экипаж аъзоси бўлган кема томига тушиб, унда дарча ҳосил қилган. Жароҳатланганлардан бири сон суяги синиши билан шифохонага етказилган, қолган йўловчилар куйиш ва тирналиш жароҳатлари олишган.
Килауэа сайёрамиздаги энг фаол вулқонлардан бири деб аталади. Унинг охирги отилиши 1983 йил 2 январда юз берган ва ҳозиргача давом этиб келмоқда. Май бошида вулқон фаоллашиши оқибатида ҳукумат аҳоли эвакуациясини эълон қилганди.
Аввалроқ АҚШ геологик хизмати Гавайи архипелаги ўлчами вулқон отилиши натижасида 2 квадрат километрдан кўпроққа ошганини маълум қилган.
Мавзуга оид
18:59 / 24.12.2024
Ҳавайидаги Килауэа вулқони ҳаракатга келди
19:07 / 21.11.2024
Исландиядаги вулқон бир йил ичида еттинчи марта отилди — фотосуратлар
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
18:34 / 04.11.2024