Ўзбекистон | 17:10 / 17.07.2018
86752
2 дақиқада ўқилади

«Қорабозор»даги валютфурушлар фаолиятига чек қўйилдими?

2017 йил сентябрь ойидан Ўзбекистонда валюта конвертацияси йўлга қўйилди. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот тизимларига “қорабозор”ни йўқ қилиш бўйича жиддий топшириқлар берилди. Республикада фаолият юритувчи барча тижорат банкларига валюта конвертацияси бўйича хизматлар кўрсатишда қатор енгилликлар тақдим этилди.

Хўш, бу ўз самарасини бермоқдами? Йўқ, дейишга асослар бор. Маълум ва машҳур Ургут савдо комплексида бирорта тижорат банкининг валюта айирбошлаш шохобчаси йўқ. 

Cаррофлар-валютафурушлар эса эркин фаолият кўрсатмоқда. Аммо фақат шу бозорда бундай ҳолатга дуч келасиз, дейиш нотўғри бўлар эди. Самарқанднинг сайёҳлар орасида машҳур Сиёб бозорида фуқаролар учун қулай жойда валюта айирбошлаш шохобчасини топа олмадик. Бу ерда ҳам саррофлар мушкулингизни осон қилмоқда.

Афсуски, пойтахт Тошкентда ҳам шу аҳвол. Чорсу, Фарход бозори ва бошқа йирик бозорларда бунга гувоҳ бўлиш мумкин. Саррофлар қўлларида пул билан бемалол юришади. 

Бунга қандай чек қўйиш мумкин? Наҳотки, ҳуқуқ-тартибот идоралари кўрмаётган бўлса? Балки валютафурушларни ҳам солиқ базасига қўшиш учун уларга лицензия бериш керакдир?

Мавзуга оид