Жамият | 19:15 / 23.07.2018
21270
2 дақиқада ўқилади

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тугатиш таклиф этилди

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тугатиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш бўйича бугунги кундаги амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг аксарияти самарали фаолият олиб бормаяпти, аксинча боқиманда тарзда ишлаши, қонун ҳужжатларида кўрсатилган мажбуриятларини умуман бажармаслиги, яъни умумий мулкка хизмат кўрсатишда, уларнинг турар жой мулкдорларидан олган пул эвазига хизмат кўрсатиши, авариялар содир бўлганда, ширкатнинг на бир сантехник, на электрик усталарини топиб бўлмаслиги турар жой мулкдорлари ўртасида ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда, дейилади мурожаатда.

Қайд этилишича, ширкатларнинг аксариятида аниқ бир иқтисодий таҳлилга асосланган даромадлар ва харажатлар сметаси ва йил давомида амалга ошириладиган ишлар бўйича йиллик иш режалари умуман талабга жавоб бермайди ёки умуман уларнинг ўзи ҳам йўқ.

“Шу сабабдан, кўп қаватли уйларни самарали бошқаришни хусусий секторга, яъни турар жой мулкдорлари ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб берувчи ҳуқуқий шартнома асосида бериш тартибини жорий этиш ва босқичма-босқич мазкур тартибга ўтиш таклиф этилади”, - дейилади мурожаат матнида.

Мавзуга оид