Украина ҳукумати раҳбари: Россия олдида тиз чўкиб, бош эгиш керак эмас
Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг маълум қилишича, Киев газ импортидан воз кечиши ва Россияга қарам бўлмаслиги керак. Бу ҳақда у 26 июль, сешанба куни ҳукумат йиғилишида гапирди, деб хабар бермоқда «112 Украина» телеканали.
"Мустақиллик, шу жумладан, энергия мустақиллигини сақлаб қолиш биз учун жуда муҳимдир. Мен ҳар доим табиий газнинг ички захирасига эга бўлган Украина Россиядан қандай қилиб газ харид қилишидан ҳайрон бўлардим. Декабрь ойи келиши билан ҳукумат бошини эгиб ва тиз чўкиб Москвага борарди ҳамда газ нархи ҳақида келишишга мажбур бўларди», - деди Гройсман.
Унинг қўшимча қилишича, Украина табиий газ захиралари Москва ёнилғи мустақиллигини таъминлайди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, Киев ўз ҳудудида газ қазиб олишни тўла ҳажмда бошлаши мумкин, бу эса мамлакат ичида ёқилғининг нархини пасайтиради.
Мавзуга оид
19:17 / 26.12.2024
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
11:34 / 26.12.2024