NASA Юпитерда юз берган бўрон суратини эълон қилди
NASA Юпитернинг жанубий экваториал ҳалқасида содир бўлган ғайриоддий қизил бўронлар фотосуратини эълон қилди.
Сурат Juno космик кемаси ёрдамида олинди.
Суратда йирик бўронга иккита кичикроқ "бўрончалар" ҳамроҳлик қилаётгани акс этган. Олимлар бу ҳодисани Қуёш тизимидаги энг йирик атмосфера бўрони – Катта қизил доғ билан чалкаштирмаслик кераклигини таъкидлашмоқда.
Ҳалигача ўрганилмаган "хромофор" кимёвий моддаси ҳисобига бўрон "қизил-жигарранг" тусга киради.
Juno Юпитерни ўрганиш учун 2011 йил 5 августда учирилган ва 2016 йил июлда сайёра орбитасига кирган. Унинг ёрдамида сайёранинг гравитацион ва магнит майдонлари ўрганилади ҳамда Юпитерда қаттиқ ядро мавжудлиги ҳақидаги тахмин текшириб кўрилади.
Мавзуга оид
15:40 / 18.12.2024
NASA астронавти ХКСдан туриб галактиканинг ноёб суратини олди
22:00 / 13.12.2024
NASA янги сунъий йўлдоши океан тубининг энг батафсил харитасини яратди
13:48 / 02.12.2024
Уранда балиқ борми? Олимлар олис сайёрада ҳаёт бўлиши мумкинлигини айтмоқда
22:21 / 20.11.2024