Ўзбекистон | 18:27 / 30.07.2018
3324
1 дақиқада ўқилади

Сўмда ҳисобварақ очиши мумкин бўлган хорижий компаниялар рўйхати кенгайтирилди 

Фото: KUN.UZ

Сўмда ҳисобварақ очиши мумкин бўлган хорижий компаниялар рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг қарорида айтилади.

Ҳужжат билан банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартиришлар киритилган.

Илгари фақат уч тоифадагилар бундай ҳисобварақларни очиши мумкин эди:

•  мамлакатдаги хорижий дипломатик ва бошқа расмий ваколатхоналар;
•  халқаро ташкилотлар ва иммунитет ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланувчи уларнинг филиаллари;
•  тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган хорижий ташкилотларнинг ваколатхоналари.

Эндиликда уларга товар-хомашё биржалари очиқ электрон савдоларида иштирок этадиган компаниялар қўшилди. Ушбу ҳисобварақларга биржада маҳсулот сотишдан тушган маблағлар қўйилиши мумкин, эгалари эса улардан чет эл валютасини сотиб олишлари ёки уларни товар-хомашё биржалари ҳисоб-клиринг палаталарида очилган ҳисобларга аввал ўтказишлари мумкин.

Мавзуга оид