Жаҳон | 00:43 / 31.07.2018
3347
1 дақиқада ўқилади

Зимбабведа президент ва парламент сайловлари ўтказилди

30 июль, душанба куни Зимбабведа президент ва парламент сайловлари ўтказилди.

Унинг расмий натижалари шанба, 4 август куни эълон қилинади, деб хабар бермоқда France-Presse. 

Амалдаги президент Эммерсон Мнангагва сайловда яққол фаворит бўлиб қолмоқда. У ўтган йилнинг ноябрь ойида 93 ёшли собиқ президент Роберт Мугабе ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилгач, ҳокимиятга келган эди. Унинг асосий рақиби сифатида «Демократик ўзгаришлар сари» партияси раҳбари Нельсон Чамиса кўрилмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, айнан шу икки сиёсатчи сайловларнинг 2-турига йўл олиши мумкин.

Эммерсон Мнангагва

Президент сайлови билан бир вақтнинг ўзида парламент сайлови ҳам ўтказилди. Унда 55та партия иштирок этди. Бунда асосий кураш мамлакат тарихидаги сайловларда бирор марта ютқазмаган «Зимбабве Африка миллий иттифоқи - Ватанпарварлик фронти» ва «Демократик ўзгаришлар сари» партияси ўртасида кечиши кутилмоқда.

Мавзуга оид