Жамият | 19:17 / 04.08.2018
25460
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда фоҳишахона сақлаган эркак кишига ҳукм ўқилди

Иллюстратив фото

2018 йил июль ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман суди “Кўксарой”МФЙ биносида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Суж мажлиси судья А.Жалиловнинг раислигида ўтказилди. Судланувчи Азимов Ойбек Одилжон ўғлига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, О.Азимов 2018 йил 30 май куни соат 13:30ларда, ўзи вақтинча яшаб келаётган Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Чилонзор” мавзеси 22-даҳада бўла туриб, ўзи ижарада турган хонадонда манфаатдорлик эвазига фуқаро Тоштурдиев Номоз Ҳабибуллаевич ва Хириева Шохруза Исроиловналарга “шароит” яратиб бериб, бунинг эвазига Ш.Хириевадан 100.000 сўм пул олиб, фоҳишахона ташкил қилган.

 Суд О.Азимовга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 131-моддасининг 2-қисми (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) ва ЖКнинг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг баравари миқдорида, яъни 5.167.200 сўм жарима жазосини тайинлади.

Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақлилиги тушунтирилди

Мавзуга оид