Жамият | 22:10 / 05.08.2018
29853
2 дақиқада ўқилади

Тўрт маротаба амнистия чиққан аёлга яна ҳукм ўқилди

2018 йилнинг июль ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Учтепа туман суди “Чўпонота” маҳалла фуқаролар йиғини биносида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Судланувчи Рузиева Фируза Хайруллаевнага нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, Ф.Рузиева хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, фуқаро Алимова Насиба Атауллаевнанинг ишончига кириб, унга жами 18.093.000 сўмлик сариқ металлдан ишланган тақинчоқларини сотиб беришни ва пулларни 15 кун ичида қайтаришни ваъда қилиб, тақинчоқларни олган. Фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган тақинчоқларни сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Суд Ф.Рузиевага нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди (фирибгарлик, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда умумий 2 йил 9 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилди.

Мавзуга оид