Фан-техника | 14:41 / 06.08.2018
15227
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги илк 5G-смартфон расман намойиш этилди

Motorola 2018 йилнинг энг янги Moto Z3 флагман қурилмасини расман намойиш қилди. Модель шу ойнинг охирида АҚШда сотувга чиқади, унинг бошқа мамлакатлар бозорига қачон чиқиши ҳозирча номаълум. Moto Z3 дунёдаги илк 5G-смартфон бўлиши кутилмоқда, зеро у келаси йили бешинчи авлод Verizon тармоқларининг ишга тушиши билан бир вақтда янгиланади. 

Фото: hi-tech.mail.ru

Moto Z3 шиша корпус, катта 6 дюймли AMOLED-дисплей, икки камера ва бармоқ излари сканери билан таъминланди. Бундан ташқари, модель Qualcomm Snapdragon 835 чипи, 4 Гб оператив ва 64 Гб ички хотирага эга. Асосий камера модули 12 + 12 Мп, селфи-камера эса - 8 Мп. Смартфон 3000 мАс сиғимли батареяда ишлайди, лекин 5G Moto Mod уни қўшимча 2000 мАс аккумулятор билан таъминлайди. Ҳозирда гаджет Android Oreo'да ишлайди, кейинроқ у Android P'гача янгиланади.

Қурилма 16 августдан АҚШда 480 доллардан сотила бошлайди. Албатта, Moto Mod 5G бу нархнинг ичига кирмайди, унинг баҳоси ҳали маълум қилинмади. Қурилма билан бирга совға сифатида истаган Moto Mod ярим нархида таклиф этилади. 

Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru

Мавзуга оид