Light | 23:11 / 06.08.2018
16385
6 дақиқада ўқилади

Хорижликлар билан мулоқот қилишга уялманг!

Дастлаб мактабда, кейин эса олий таълим муассасасида йиллар давомида инглиз ёки бошқа бир чет тилини ўрганамиз-да, олдимиздан хорижлик сайёҳлар ёки шунчаки меҳмонлар чиқиб қолса, улар билан гаплашишга уяламиз ёки ҳаяжондан барчасини унутиб қўямиз. Бир неча йиллардан бери АҚШда яшаб келаётган Мария Александр хорижликлар билан мулоқот қилишдан уялмаслик сирлари билан бўлишди.

1. Инглиз тилини мактабдаги фан сифатида қабул қилманг

Мен учун чет тиллар доим қандайдир кенг кўламли бутун бир умр давом этадиган лойиҳадек туюлар эди. Мактабда 10 йил, сўнгра университетда 4 йил инглиз тилини ўргандим ва назаримда, тез орада бу тилда сўзлашиш бўйича худди Опра Уинфридан қолишмайдигандек эдим. Тақдир тақозоси билан АҚШга кўчиб ўтдим ва қандай қилиб умуман тил билмайдиган одамларнинг бир неча ой ичида инглиз тилида эркин гаплаша бошлаганига гувоҳ бўлдим. Бунга сабаб инглиз тили уларга шунчаки билим сифатида эмас, ҳар куни мулоқот қилиш, иш излаш ва оила қуриш мақсадида суҳбатлашиш учун керак эди.

Бу АҚШда пулсиз ва ишсиз қолгачгина инглиз тилида сўзлаша бошлайсиз дегани эмас, албатта. Ўрганиш услубини ўзгартиришнинг ўзи етарли, инглиз тилини назарияда эмас, амалда ўрганиш муҳим. Бунинг учун бугунги кунда фаолияти инглиз тилида суҳбатлашишга, амалий билимларга йўналтирилган замонавий ёндашувли  курсларда таҳсил олишингиз мумкин.

2. Лексиконингизни фаоллаштиринг

Академик ёндашувнинг яна бир салбий томони бор. Бу тил билиш даражасининг жуда юқори палласидир. Шекспир ва Байроннинг классик инглиз тили айни дамда қўлланиладиган инглиз тилидан фарқ қилади. Инглиз тилида сўзлашувчиларнинг кўпида феъл замонлари мутаносиблигига риоя қилмаслик, сўзларни қисқартириш ва мактабда баҳоингиз пасайиши мумкин бўлган кўплаб бошқа ҳолатлар кузатилади.

Инглиз тилидаги 170 минг сўздан кундалик ҳаётда тахминан 3 мингтаси қўлланади. Уларни билсангиз, ёзма ва оғзаки нутқнинг 90 фоизини тушунасиз. OxfordThe Oxford 3000. , MacmillanRed Words & Stars. ва LongmanLongman Communication 3000 луғатлари муаллифлари энг кўп қўлланиладиган сўзларга доир тадқиқот ўтказишган. Уларнинг орасидан энг кўп фойдаланиладиган сўзлар Skyеng сайти ва иловасида Gold 3 000 рўйхатида келтирилган.

3. Мулоқот вақтида барча воситалар яхши эканини унутманг

Шундай вазиятлар бўладики, ҳозирнинг ўзидаёқ фикрларингизни чет тилида баён қилишингиз керак, бироқ 3 мингта сўзни ўрганишга вақт йўқ. Бундай ҳолатларга бир неча марта тушганман. Испан тилида сўзлашувчи мижозлар ташриф буюрувчи курорт зонада ишлаганимда бу тилда фақат саломлашишни билар эдим. Натижада биз овозли таржимон орқали гаплашардик ва бир-биримизни яхши тушунардик.

Қўл остингиздаги барча воситалардан фойдаланишга уялманг, сиз имтиҳонда эмассиз, ахир. Луғатга кўз ташлаш, баъзи нарсаларни имо-ишораларда ифодалаш ёки чизиб кўрсатишнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Чет элликлар билан суҳбатлашиб, бунга амин бўласиз.

4. Ўзингизга чет элликлар кўзи билан қаранг

Сизнинг талаффузингиз ажойиб, сўзларни ҳам яхши танлайсиз, ишонаверинг, ўзингиз эса сирли инсон сифатида намоён бўласиз.

Хорижликлар сизга қанчалик қизиқ бўлса, сиз ҳам уларга шунчалик қизиқсиз. Улар сиз ва маданиятингиз ҳақида кўпроқ билгиси, суҳбат давомида фильмларда кўрган афсоналарга аниқлик киритгиси ва сизнинг тилингизда 2-3 сўзни билишини намойиш қилгиси келади. Сизнинг бегона тилда гапиришга ҳаракат қилишингиз эса уларда фақат ҳурмат уйғотади. Сиз ҳам ундан ўз тилингизда мукаммал гапиришини кутмайсиз, ахир.

5. Ўзингизга вақт беринг

Чет эл фуқароси билан биринчи учрашувим ҳамон ёдимда. Ўшанда мен 10 ёшда эдим, меҳмонхонада қаҳва қуйишга бўлган ҳаракатларим бесамар эди. Қаҳва қуйиладиган идиш бўш экан, бу ҳақида ёнимдаги америкалик аёл айтган. У шунчаки "There is no coffee anymore" ("Қаҳва қолмади") деди ва мен негадир индай олмадим. Мен ҳануз бу иборани унута олмайман, чунки бундан кейин анчагача ўтмишга қайтиб тайинли жавоб бериш истаги туғилган.

Бугунга келиб инглиз тилида эркин суҳбатлаша оламан ва менга шунчаки вақт керак бўлганини англаб етаман. Шундай экан, муваффақиятсизликлар сабаб ўзингизни қийнаманг ва инглиз тилини ўрганишда давом этинг.

6. Чет тилини ўрганманг, унда яшанг

Илмга чанқоқ ва қизиқувчан бўлинг. Уялманг: билмаганингизни сўранг, аниқлик киритинг, кулгили воқеа сўзлаб беринг ва ҳ.к. Вақт ўтган сари сиз хорижий тилда яхши гапираётганингизни сеза бошлайсиз.

Инглиз тилини кундалик ҳаётингизнинг бир қисмига айлантиринг, оригинал тилда кино кўринг, мусиқа тингланг, Британия ва Америка журналларига обуна бўлинг, ижтимоий тармоқларда инглизча сўзлашувлар гуруҳини топинг. Энг яхшиси - шу тилда сўзловчилар билан кўпроқ суҳбатлашинг. Агар яқин орада Европа ёки Америкага сафар қилиш имкони бўлмаса, онлайн-сабоқлардан бошланг.

Мавзуга оид