Ўзбекистон | 16:50 / 09.08.2018
154502
2 дақиқада ўқилади

Азим Ахмедхўжаев лавозимдан олинди

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Исроилович Ахмедхўжаев лавозимидан озод қилинди.

«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, эндиликда вазирликни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг собиқ директори Шуҳрат Содиқов бошқаради.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Азим Ахмедхўжаев энди Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича куратор бўлган.

Фото: Азим Ахмедхўжаев

2017-2018 йилларда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини бошқарган Ахмедхўжаев 2018 йилнинг февралида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланганди.

Шуҳрат Содиқов 2010 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган. Ундан аввал — 2008−2010 йилларда эса «Ўзбектелеком» компанияси директори, 2006−2008 йилларда бош директор ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Фото: Шуҳрат Содиқов / infocom.uz

У 2017 йил августида Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига раҳбар этиб тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни «Ўзбектелеком» раҳбари Фарҳод Рўзиев ишдан олинган ва компания тижорий директори этиб тайинланганди. Рўзиевнинг ўрнига 2016—2018 йилларда ҳам шу компанияни бошқарган Шуҳрат Содиқов «Ўзбектелеком» раҳбари этиб тайинланганди.

Мавзуга оид