Гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаган шахсга ҳукм ўқилди
2018 йил июль ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида очиқ сайёр суд бўлиб ўтди. Суд мажлисига судья А.Жалилов раислик қилди. Судланувчи Розиев Абдурашид Аблисаевичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқилди.
Розиев Абдурашид Аблисаевич 2018 йил 26 май куни, соат 00:30ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Боситхон” кўчаси бўйлаб кетаётган вақтида Учтепа туман ИИБ ходимлари томонидан гиёҳванд воситасини қонунга хилоф равишда сақлашда гумон қилиниб тўхтатилиб, Учтепа туман бўйича ИИБга таклиф қилиниб, шу ерда холислар иштирокида текширилганида, эгнидаги қора рангли спорт шимининг ўнг чўнтагидан “Milano” номли сигарет қутиси ичидан, ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда ўзини истеъмоли учун сақлаб келган, шаффоф полиэтилен пакет бўлагига ўралган ўткир ҳидли, тўқ қора рангли мазсимон ҳолдаги восита топилиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
2018 йил 26 майдаги 2/391-сонли суд-кимёвий экспертизаси, А.Розиевдан олинган, ўткир ҳидли, қора рангли мазсимон модда таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш” деб аталиб, унинг умумий оғирлиги 0,24 граммга тенглиги ҳақида хулоса берган.
Суд А.Розиевни Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисмида (гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топди. Шунга кўра энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари миқдорида, яъни 2.583.600 сўм жарима жазоси тайинланди ва давлат даромадига ундирилиши белгиланди.
Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилди.
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024