Light | 22:12 / 11.08.2018
39599
3 дақиқада ўқилади

Кулги ҳақида қизиқарли фактлар

Фото: facte.ru

Барчамиз кулишни яхши кўрамиз! Ҳаётда бунинг учун сабаблар талайгина: латифалар ўқиш, комедия жанридаги фильм томоша қилиш ёки дўстлар билан маза қилиб ҳангомалашиш мумкин. Кулги иммунитетни ошириб, асаб тизимини бир маромга олиб келади, умрни узайтириб, шубҳасиз, кайфиятни оширади, дея ҳисобланади. Одамнинг ушбу ҳиссий реакцияси ҳақидаги ажойиб фактларни жамладик.

Ҳаммага маълум ва илмий жиҳатдан исботланган факт: кулги инсон умрини узайтиради. Гап шундаки, у касалликларимизнинг асосий омили – зўриқиш даражасини пасайтиради. Кулги туфайли унинг салбий оқибатлари ва депрессия эҳтимоли камаяди. Бир йил давомида кунига 10 дақиқа кулги билан умрингизга бир йил умр қўшасиз.

Олимлар кулгини тадқиқ этишга жуда жиддий киришган: уни ўрганиш учун алоҳида соҳани ҳам белгилашган. У гелатология деб аталади.

Кулганимизда бу жараёнда юзнинг 80дан ортиқ мушаклари иштирок этади. Шунинг учун кулгини қаришга қарши аъло даражадаги восита дея аташ мумкин. Юз мушакларини машқ қилдириш ажинлар ва юз шакли ўзгаришини енгишда ёрдам беради.

Кулгининг яна бир фойдали жиҳати: гарвардлик профессорлар тадқиқот ўтказиб, бу жараён бизни шамоллашлардан асрашини аниқлашди. Бу касалликлар эҳтимоли 50 фоизга камаяди, чунки ўпкада қон айланиши яхшиланади. Бундан ташқари, кулги бронхиал астма касаллиги хуружини енгишда ҳам ёрдам беради. Кулги вақтида ҳавонинг ўзига хос ҳаракати аъло даражадаги профилактика саналади.

Агар кўп кулсангиз, бу орқали озиш ҳам мумкин. Кунига бор-йўғи 15 дақиқа давомида кулиш ойига 2 килограмм вазндан халос бўлишга ёрдам беради.

Фото: facte.ru

Юқоридаги фикрдан келиб чиқиб, 15 дақиқа ёрдамида кулсангиз, бадантарбия машқлари ўрнини босган бўлар экансиз. Албатта, ҳар иккисини бажарган маъқул!

Шунга қарамай, чексиз вақт давомида кулиб бўлмайди. Инсон организми кўпи билан бир соат кулгига чидай олади. Бу олимлар тадқиқотлари билан исботланган. Бу 60 дақиқа ёрдамида хурсандчилик қувватига эга бўласиз ва калорияларни эритасиз.

Бундан ташқари, кулги ижтимоий муносабатларнинг ажойиб элементидир. Кулги ёрдамида ўз-ўзимизни ҳимоя қилишимиз, маъқуллаш каби ҳисларни билдиришимиз мумкин. Кулиш орқали суҳбатдошда ўзимизга нисбатан меҳрни уйғотамиз ва жамият билан муносабатларни йўлга қўямиз.

Мавзуга оид