Жаҳон | 14:54 / 12.08.2018
9570
3 дақиқада ўқилади

Каспий денгизи бўйича бешинчи саммит бугун ўз ишини бошлади

Фото: Vestnik Kavkaza

Қозоғистоннинг Актау шаҳри Каспий бўйича бешинчи  саммит иштирокчиларини қарши олмоқда. V Каспий саммити бугун ўз ишини бошлади. Тадбир ўтказилаётган майдон эгаси, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев юқори даражали тайёргарликни кўздан кечириш мақсадида шаҳарга эртароқ ташриф буюрди. Каспий "бешлиги"нинг бошқа мамлакатлари - Россия, Туркманистон, Эрон ва Озарбойжон етакчилари - якшанба куни эрталабдан Актауга ташриф буюришди. 

Саммитни ўтказиш жойи сифатида Актау шимолидаги Қозоғистон халқлари ассамблеясининг янги биноси танланган. 

V Каспий саммитида Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми  тўғрисидаги конвенция имзоланиши кутилмоқда, бироқ унинг алоҳида қоидаларига доир масалалар мавжуд. Энг аввало, Эрон, Туркманистон ва Озарбойжон эътироз билдираётган Каспий жануби билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. 

ОАВ вакилларини қизиқтираётган яна бир мавзу - Каспийда бу денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган мамлакатларнинг қуролли кучлари "бўлмаслиги" тамойили Конвенциясининг мустаҳкамланиши. 

Бундан ташқари, Конвенция Каспийдан фойдаланишга доир қандай масалаларга бутунлай чек қўйиши ва қандайларини келгусида алоҳида келишувлар доирасида охиригача ишлаш кераклигига оид муҳокамалар ҳам қизғин. 

Қозоғистон ТИВ раҳбари Қайрат Абдрахмановнинг маълум қилишича, Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми  тўғрисидаги конвенция лойиҳаси билан бир қаторда иштирокчи-мамлакатлар томонидан тўққизта беш томонлама ҳужжатни ўз ичига олган кенг кўламли муҳокама базаси яратилган. Бугун у яна етти янги келишув билан тўлиши кутилмоқда. 

"Ўтган деярли чорак аср давомида турли форматлардаги кўплаб учрашувлар ва музокаралар бўлиб ўтди. Дастлаб позициялар диаметрал қарама-қарши ва баҳсли бўлган бўлса-да, дипломатлик саъй-ҳаракатлар натижасида Каспий денгизига оид барча масалалар бўйича консенсусга эришилди. Президентлар томонидан Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция лойиҳасининг имзоланиши бунга яққол мисол бўла олади", - деди Қайрат Абдрахманов. 

Мавзуга оид