Жаҳон | 16:32 / 13.08.2018
12401
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Basalt: инновациялар, хавфсизлик, қулайлик

Тошкентда қурилиш соҳаси ходимлари кунига бағишланган «Базальт арматура. Инновацион материаллар. Қурилишда тежамкорлик» мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон қурилиш вазирлиги, инновацион ривожланиш вазирлиги, «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ, геология ва минерал ресурслари Давлат қўмитаси, шаҳар ва туман ҳокимиятлари, лойиҳа бошқармалари, етакчи қурилиш компанияларининг вакиллари қатнашдилар.

Фото: Basalt

Тадбир 2017 йилнинг декабрь ойида Жиззахда базальт тола ва арматура ишлаб чиқарадиган Basalt заводини ишга туширган Mega Invest Industrial қўшма корхонаси томонидан ташкил этилди.

Бу Ўзбекистонда базальт арматура ишлаб чиқарадиган биринчи завод. 200 нафар ходим ишлайдиган заводнинг умумий майдони 10 000 квадрат метрдан иборат. Ушбу завод йилига 3 000 тонна базальт толаси ишлаб чиқариш қуввати эга. 2018 йилнинг февраль ойидан бери завод 720 тонна арматура ишлаб чиқарди.

Базальт толасининг 80%  арматура ишлаб чиқаришга йўналтирилади, қолган 20% қурилиш учун зарур бўлган бошқа маҳсулотлар барпо этишга сарфланади. Basalt заводига қилинган инвестициялар ҳажми 54 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Базальт заводини ишга туширишдан илгари бозордаги вазият чуқур таҳлил қилинди, инновацион арматурага хомашё бўлган базальт конлари ўрганилди.

Ўзбекистонда мавжуд бўлган учта базальт конларидан иккитаси, айнан завод қурилган Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган. «Шаксиз инновацион хусусиятларга эга бўлган сифатли базальт арматура чиқаришга айнан шу жавҳари ўзига хос хусусиятлари билан тўғри келади», - деди Mega Invest Industrial тижорат масалалари бўйича директори Рамир Ахмедиев.

Конференцияда сўзга чиққан Ахмедиев янги маҳсулот қурилиш бозорида доимо шубҳали туюлиши, шу сабаб, Basalt завод ишга туширилган кундан бошлаб мутахассислар ва бўлғуси мижозлар орасида базальт арматура сифатлари ва инновацион хусусиятлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

Конференцияда «Ўзқурилишматериаллари» АЖ эксперти Баҳодир  Кенжаев, Қурилиш вазирлиги эксперти ва Тошкент Архитектура ва қурилиш институти катта ўқитувчиси
Жалолиддин Тоҳиров, «Qishloq Qurilish Invest» МЧЖ таъминот бўлими мутахассиси Ботир Рўзибоев, МЧЖ «Mega Invest Industrial» ҚК тижорат директори Рамир Ахмедиев сўзга чиқишди.

Конференция жараёнида муқобил материаллар ва улардан фойдаланиш, қишлоқ ҳудудида намунавий уйлар қурилишида композит арматурани қўллаш, Basalt заводини ривожланиш истиқболлари ва ушбу корхонанинг инновацион маҳсулотини татбиқ этилиши мумкин бўлган соҳалар муҳокама қилинди.

Базальт арматураси замонавий қурилишда фаол қўлланилади ва ноёб хусусиятларга эга – пўлат арматурасига нисбатан 4 баробар енгил ва 3 маротаба мустаҳкам. Базальт арматураси намни ўзига тортмайди, зангламайди, электр токини ўтказмайди ва иссиқлик ўтказиш қобилияти ниҳоят паст.

Фото: Basalt

«Базальт – шу турдаги материаллар орасида энг экологик хавфсиз, у монтаж қилишда етарли даражада осон ва нархи арзон. Базальт толаси базальт, базанит, габродиабаз каби табиий минералларни ва уларнинг аралашмаларини эритиш йўли билан олинадиган тўла маънодаги табиий материал», - деб таъкидлаб ўтди ўз маърузасида «Ўзқурилишматериаллари» АЖ эксперти Баҳодир Кенжаев.

Базальт арматуранинг афзалликлари:

  • Композит арматурали қурилма зангламайди, бетон қоришмаларининг ишқорли муҳитларига бардошли. Толалар тузли ва кислота қоришмаларига барқарор. Техник хусусиятлари узоқ муддат ичида сақланади.
  • Базальт-композит материал магнитга нисбатан инерт, магнит унга таъсир этмайди, хусусиятларини ўзгартирмайди, электр токини ўтказмайди.
  • Базальт-композитдан ишланган буюм бутун ишлатиш муддатида ўзининг бошланғич ўлчамларини сақлаб қолади, паст ҳароратлар таъсирида хусусиятларини ўзгартирмайди. 
  • Пўлат арматурадан фарқли ўлароқ иссиқлик ўтказиш қобилияти паст. Агар деворда базальт материали ишлатилган бўлса, бу фақат қурилманинг мустаҳкамлигини оширади. Иссиқлик бинони тарк этмайди, иҳота қилувчи конструкциялар орқали ўтиб кетмайди.
  • Бизнинг арматурани монтаж жараёнида сизга профессионал пайвандловчи ва катта миқдорда электр қувватини сарф этадиган пайвандлаш аппарати керак бўлмайди.
  • Базальт толасидан ишланган арматуранинг мустаҳкамлиги ва эгилувчанлиги туфайли уни ўрама қилиб кичкина автомобилларда ташиш мумкин ва бу сизга катта юк машиналарининг ижарасида тежамкорлик қилишга имкон беради.

Ўзбекистон қурилиш соҳасида 24 100 корхона ишлаб турибди, уларнинг 3 800 жорий йилда ташкил топган.

2018 йилнинг биринчи ярмида қурилиш соҳаси барча таҳлил қилинган иқтисодий фаолият юритувчилар орасида Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиш суръатини энг юқори кўрсаткичини - 9,7% намоён қилди. Асосий воситаларга қилинган инвестициялар ўсиш суръатлари 129,4% ташкил этди. Ушбу инвестициялар таркибида 60,9% қурилиш-монтаж ишлари ташкил этади.

Асосий воситаларга йўналтирилган инвестицияларнинг салмоқли қисми – 10 триллион 656,6 миллион сўм, янги қурилишга йўналтирилган, бу инвестициялар умумий сонининг 63,3% ташкил этади.

Ҳамкорлик ўрнатиш ва базальт арматурани харид қилиш ва учун ООО “Mega Invest Industrial” савдо офисларига мурожаат қилинг!

Савдо офиси: Чилонзор тумани, Бунёдкор Шоҳ кўчаси, 27

Телефонлар:  +99899 8635770, +99899 8625770

E-mail: sales@basalt.uz

Сайт: www.basalt.uz  

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид