Ўзбекистон | 08:24 / 13.08.2018
20834
1 дақиқада ўқилади

«Ўзатом» бош директорининг ўринбосари тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари тайинланди.

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, Баҳром Мансуров «Ўзатом» агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Б. Мансуров илгари “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 19 июлда «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.

Мавзуга оид