Жаҳон | 12:57 / 14.08.2018
23046
1 дақиқада ўқилади

Яшаш учун энг қулай шаҳарлар маълум қилинди

Вена/Фото: Fotolia

Британиянинг The Economist журнали Global Liveability Ranking 2018 рейтингини тузиб чиқди, унда яшаш учун энг қулай шаҳарлар маълум қилинди.

Рейтингнинг биринчи ўрнини Австрия пойтахти Вена эгаллади, иккинчи поғонадан Австралиянинг Мельбурн шаҳри, учинчи ўриндан Япониянинг Осака шаҳри жой олди.

Шунингдек, биринчи ўнталикка Калгари (Канада), Сидней (Австралия), Ванкувер (Канада), Токио (Япония), Торонто (Канада), Копенгаген (Дания) ва Аделаида (Австралия) кирди.

Яшаш учун энг ёмон шароитларга эга шаҳар сифатида Сурия пойтахти Дамашқ тилга олинди.

Рейтинг соғлиқни сақлаш даражаси, маданий ривожланиш, атроф-муҳит тозалиги, таълим ва инфратузилманинг ривожланганлик даражасини ўз ичига олган бир нечта кўрсаткичлар асосида тузилди.

Мавзуга оид