Light | 14:04 / 15.08.2018
33760
2 дақиқада ўқилади

Кам уйқунинг янги хавфи маълум қилинди

Фото: Lifehacker

Калифорния штати Беркли университетининг олимлари аниқлашича, уйқу билан боғлиқ муаммоларга эга бўлган кишилар ўзини ёлғиз ҳис қилишади ва бошқалар билан мулоқот қилишдан қочишади. Бу ҳақда MedicalXpress’даги матбуот учун хабарномада айтилади.

Тадқиқотда нормал тунги уйқу ва уйқусизликдан текширувдан ўтказилган 18 нафар ёшлар иштирок этди. Ҳар бир ҳолатда, текширилувчилар кейинги кун видео томоша қилдилар, унда юзи нейтрал ифодада бўлган киши камерага яқинлашди. Кўнгиллилар руҳий безовталикни сезишганида, видеони тўхтатадиган тугмачани босишлари керак эди.

Маълум бўлишича, иштирокчилар уйқусиз кечадан сўнг тугмани нормал уйқу ҳолатидан кўра кўпроқ босишган. Бундан ташқари, мияни сканердан ўтказиш натижалари шуни кўрсатдики, ёмон ухлаганларнинг миясида эҳтимолий таҳдидларга жавоб бериш учун масъул бўлган нейрон занжир ишга тушган. Ижтимоий муносабатларни таъминловчи миянинг бошқа қисми, аксинча, камроқ фаол бўлган.

Тадқиқотнинг иккинчи қисмида мингдан ортиқ кузатувчилар иштирокчилар уйқусизликдан азият чекаётганини билмаган ҳолда тажриба ёзувини кўришган. Уларнинг фикрига кўра, синовда иштирок этганлар бошқалар билан мулоқот қилишдан қочувчи ёлғиз одамлар бўлган.

Мавзуга оид