Tesla собиқ ходими компанияни наркотрафикда айбламоқда
Tesla компанияси хавфсизлик хизмати собиқ ходими АҚШ қимматли қоғозлар ва биржа Комиссияси (SEC)га шикоят юборди. Унга кўра, Tesla Невада штатида жойлашган компаниясидаги жиноий ҳаракатларга бефарқ қараган. Бу ҳақида New York Post нашри хабар бермоқда.
Карл Хансенни ҳимояловчи Meissner Associates юридик фирмаси баёнотида Tesla Gigafactory заводидаги айрим ходимларнинг наркотик савдоси бўйича иштироки тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришдан бош тортганлиги ҳақида ёзилади. Шунингдек, компания раҳбари Илон Маск ходимларнинг телефон қўнғироқлари ва компьютерларини шахсан назорат қилганлиги айтилмоқда.
Tesla раҳбарияти шикоятдаги айбловлар асоссиз эканлигини изоҳлади. “Қўйилган айбловлар асоссиз, шунинг учун қўшимча суриштирув ишларини амалга оширилишини талаб қиламиз. Олинган маълумотнинг аниқ манбасини аниқлаш керак”, - дея ахборот берди Tesla вакили.
Мавзуга оид
20:59 / 20.12.2024
Tesla компанияси носозлик туфайли 700 мингга яқин автомобилини чақириб олади
18:14 / 11.12.2024
“Ҳайдовчисиз таксилар” — Tesla роботаксиси қандай ишлайди?
17:25 / 03.12.2024
Суд Tesla компаниясига Илон Маскка 56 млрд доллар тўлашни тақиқлади
19:34 / 20.11.2024