Ўзбекистон | 15:12 / 21.08.2018
28945
1 дақиқада ўқилади

Молия вазирининг ўринбосари «Ўзстандарт»га бош директор этиб тайинланди 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига бош директор тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.

Дилшод Неъматович Сатторов Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 20 август куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган.

Дилшод Сатторов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилик бошлиғи - молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирларида «Ўзстандарт» бош директори Абдуҳамид Каримов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди.

Мавзуга оид