Light | 16:18 / 24.08.2018
24180
2 дақиқада ўқилади

Идеал табассумга эришишнинг 3 усули

Фото: Getty Images

Табассум ярашмайдиган одам бўлмаса керак. Кулганингизда организмдаги зўриқишнинг катта фоизи камаяди. Ўзимизни хурсанд кайфиятда ҳис қиламиз. Агар тишларингизни яхши парваришламасангиз, нафақат ўз-ўзингизга бериладиган баҳо, балки саломатлик билан боғлиқ муаммолар ҳам юзага келиши мумкин. Агар чиройли табассумга эга бўлишни истасангиз, оғиз бўшлиғини диққат билан кузатиш, стоматологларга бориш ва организмингизга эътиборли бўлишингиз лозим. Қуйида чиройли табассум эгасига айланиш ва уни яхши ҳолатда сақлашга ёрдам берадиган қоидалар келтирилган.

Тишларни тозалаш

Болалигимизда кунига икки маҳал тишларни ювишга ўргатишган. Бироқ ҳамма ҳам бу қоидага амал қилмайди. Бу чиройли ва соғлом тишларнинг муҳим таркибий қисмидир. Уйғонишингиз билан ҳамда ётишдан аввал тозаланг. Бироқ жуда муҳим жиҳат бор: кечки тозалашдан кейин – ҳеч нима ичиш ва ейиш мумкин эмас.

Тишлар учун махсус ипдан фойдаланинг

Ҳамма чўткалар ҳам йиғилган овқат қолдиқларини яхши тозаламайди. Шунинг учун уларни яхшилаб тозалашда тишлар учун махсус иплардан фойдаланиш керак. Агар чўтка тишлар устида қаттиқ ишқаланса, милкларга шикаст етказиш мумкин. Улар қонайди, бу эса табассум учун жуда хавфли.

Сақич

Овқат ейиш орасида ёки ширин сувдан кейин ундан фойдаланинг. Таркибида шакар бўлмаган сақичлар тиш ва милклар учун ижобий таъсир кўрсатади. Бу эса оғиз бўшлиғи ва юз мушаклари учун яхши машқ.

Мавзуга оид