Жамият | 15:35 / 24.08.2018
5480
1 дақиқада ўқилади

Шакар олиб беришни айтиб, 19 миллион пулларни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Иллюстратив фото

Навоий вилоятининг Кармана туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 27 июль куни шу туманда яшовчи М.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил май ойида вақтинча Кармана туманида яшовчи муқаддам судланган Л.Б. исмли аёл унга Хоразм вилоятидан арзон нархда шакар маҳсулотларини келтириб беришини айтиб, алдов йўли билан 19 млн. сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Л.Б. ушланган.

Мавзуга оид