«Ўйнашга қўйиб бериши керак эди». Равшан Ҳайдаров ҳакамдан норози
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё ўйинлари чорак финали доирасида Жанубий Кореяга қарши кечган ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин давомида 3:2 ҳисобида олдинда борган Ўзбекистон вакиллари қўшимча бўлимлар якунида пенальтидан ўтказилган гол туфайли 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди ва Осиё ўйинларини тарк этишди.
Равшан Ҳайдаров ўйинни бошқариб борган саудия арабистонилик Муҳаммад Ал-Ҳоишнинг қарорларидан норозилик билдирган.
«Катта ўйин бўлди, аммо бу ўйинда биз ютқаздик. Мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўраймиз.
Футболчилар борини бериб ўйнашди, бунинг учун уларга раҳмат. Ўйин давомида бир қанча хатолар бўлди, рақиб жуда кучли эди, босим катта эди. Шу хатолар эвазига голлар ўтказдик.
Ўйиннинг маълум қисмида устунлик қилдик, ҳисобда олдинда бордик. Аммо афсуски, ўйин охирида чарчоқ билинди, 10 киши бўлиб қолдик.
Ўйлайманки, ҳакам хатоларга йўл қўйди. Ҳакам ўйин темпига мос ҳаракат қилмади. Шиддатли ва ҳиссиётларга бой ўйин кечаётганини ҳакам тўғри тушуниши керак эди.
Пенальти берилган вазиятда ҳам қоида бузилмаганди. Бу ўйин натижасига таъсир кўрсатган хато қарорлар бўлди», дея мураббийнинг сўзларини келтирган «Kun.uz» мухбири.
Мавзуга оид
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
16:31 / 18.12.2024
Исёнда айбланаётган Жанубий Корея президенти полиция сўроқига келмади
21:54 / 17.12.2024
Жанубий Корея Тошкент—Самарқанд темирйўлининг янги тармоғини лойиҳалаштиришни бошлади
16:45 / 17.12.2024