Спорт | 12:35 / 29.08.2018
9244
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Иқболжон Холдоров ярим финалга чиқди

Индонезияда XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзоси, -64 кг вазн тоифасида турнирга келган Иқболжон Холдоров навбатдаги жангини муваффақиятли ўтказиб, ярим финал босқичига ўтди.

У чорак финалда жанубий кореялик Лим Ҳюнсукни 4:0 (30:26, 28:28, 30:26, 29:27, 29:27) ҳисобида мағлуб этди.

Унинг финал йўлланмаси учун рақиби япониялик Дайсуки Наримацу бўлади. Ярим финал жанглари 31 август куни бўлиб ўтади.

Бироз аввалроқ Ўзбекистоннинг -49 кг вазн тоифасидаги вакили Ҳасанбой Дўсматов ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.

28 август куни ўтказилган баҳсларда Ўзбекистон бокс жамоасининг уч вакили Жасур Латипов (-52 кг), Шунқор Абдурасулов (-60 кг) ва Бобоусмон Батуров (-69 кг) ўз жангларида ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари ярим финалига чиққанди. 

Бугун чорак финал доирасида яна икки ўзбекистонлик боксчи ўз имкониятларини синовдан ўтказади. - 56 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов мўғулистонлик спортчи билан, -75 кг вазн тоифасидаги Исроил Мадримов эронлик Сайидшаҳин Мусавий билан рингга чиқади.

Мавзуга оид