Спорт | 09:40 / 29.08.2018
6890
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик икки дзюдочи ярим финалда

Бугун, 29 август куни ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё ўйинларидаги иштирокларини бошлашди.

-60 кг вазн тоифасидаги Диёрбек Ўрозбоев баҳсларга нимчорак финалдан киришди. У дастлабки рақиби, ҳиндистонлик Ядав Вижай Кумарни иппон баҳоси билан мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Фото: Анвар Ильясов

Чорак финалда эса Хитой Тайпей вакили Янг Юнгвейни вазари баҳоси билан мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Фото: Анвар Ильясов

Энди у финал йўлланмаси учун жанубий кореялик Ли Ҳарим билан беллашади.

-66 кг вазн тоифасидаги Шаҳрам Аҳадов тожикистонлик Ёқубжон Боқиевдан иппон баҳоси билан устун келди ва чорак финалга йўл олди. У чорак финалда Шимолий Корея вакили Ким Ҳёнгунни вазари баҳоси билан мағлуб этди ва ярим финалга чиқди.

Энди у финал йўлланмаси учун жанубий кореялик Ан Баул билан курашади.

-48 кг вазн тоифаси вакили Диёра Келдиёрова илк даврада лаослик рақибасини мағлуб этди ва чорак финалга чиқди. Аммо у чорак финалда япониялик спортчи Кондо Амига ютқазиб қўйди. Бронза учун ўтиш баҳсларида иштирок этган Келдиёрова шимолий кореялик Жой Ю Сундан ҳам мағлуб бўлди.

Нимчорак финал доирасида яна бир ўзбекистонлик спортчи, -52 кг вазн тоифасидаги Гулноза Зияева эса ҳиндистонлик дзюдочини мағлуб этиб чорак финалга чиқди.

Фото: Анвар Ильясов

Аммо у ҳам чорак финалда жанубий кореялик Дасол Паркка ютқазди. Энди у бронза медали учун курашади.

Мавзуга оид