Спорт | 11:28 / 29.08.2018
5244
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон теннисчиларининг Дэвис Кубогидаги рақиби маълум бўлди

Фото: AFP

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис Кубоги Жаҳон гуруҳи йўлланмаси учун Буюк Британия терма жамоаси билан беллашадиган бўлди. Плей-офф ўйинларининг Лондон шаҳрида ўтказилган қуръаси натижаси шундай бўлди.

Аввалроқ, ўзбекистонлик теннисчилар Покистонни 4:1 ҳисобида енгиб, жаҳон гуруҳининг плей-офф босқичига чиқишганди.

Буюк Британия - Ўзбекистон баҳслари 14-16 сентябрь кунлари Лондонда ўтказилади.

14 сентябрь кунги матч маҳаллий вақт билан соат 12:00да, 15 сентябрь кунги матч маҳаллий вақт билан соат 13:00да, 16 сентябрь кунги матч маҳаллий вақт билан соат 11:00да бошланади.

Мавзуга оид