Миср мумиёсида яширин ёзувлар топилди
Стенфорд университети музейида сақланаётган қадимги Миср мумиёси саркофаги (тош тобути) бўлакларида илгари олимлар томонидан пайқалмаган матн парчалари топилди. Тадқиқотчилар жасад қолдиқлари тегишли бўлган аёлнинг исмини, шунингдек, эпитафия (қабр тошига битилган ёзув) бўлиб чиққан ёзувнинг бир қисмини аниқлашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Phys.org’даги матбуот учун хабарномада айтилади.
Мумиёнинг ёши тахминан икки минг йилга тенг. У юнон-юнон ёки Мисрдаги эллинлар даврига алоқадор (эрамиздан аввалги 100-йил ва эрамизнинг 100-йили ўртасида).
1901 йилда қолдиқларни Стенфорд университетининг асосчиси ва магнат Леланд Стэнфорднинг рафиқаси сотиб олган. 1906 йилдаги зилзила натижасида картонаждан (картондан, қоғоздан ясалган буюмлар) тайёрланган саркофаг жиддий зарар кўрди.
2018 йилнинг баҳорида мумиё парчалари талабалар томонидан музей маданияти курси доирасида ўрганилди. Иккала бўлакда ёзувлар аниқланди, улар кейинчалик мисршунослар ва қадимги Миср ёзуви бўйича мутахассислар томонидан таржима қилинди. Маълум бўлишича, марҳум аёлнинг исми Сенчалантос бўлган, матннинг бир қисмида эса шундай ёзилган: «Унинг исми ҳар куни ёшариб борсин». Мактубнинг услуби мутахассисларга мисрлик аёлнинг ўлими ҳақида аниқ маълумот олишга имкон берди - эрамиздан аввалги 30 йиллар. Ўша пайтдан бери сақланиб қолган матнлар камдан-кам ҳолларда археологлар томонидан топилади.
Мавзуга оид
17:46
Мисрдан гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди
15:10 / 19.12.2024
Ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуасига қабул қилиниши тартибга солинади
14:27 / 09.12.2024
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
14:08 / 28.11.2024