Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонидаги хотирлаш маросимида иштирок этди
31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан Шаҳидлар хотираси хиёбонида халқимиз озодлиги йўлида фидо бўлган инсонларни хотирлаш маросими ўтказилди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Қуръон тиловат этилиб, қатағон қурбонлари руҳига дуо қилинди. Элга ош тортилди.
Давлат раҳбари диний уламолар, таълим соҳаси мутасаддилари билан суҳбатда ватанпарвар инсонларни эъзозлаш, ёшларни миллий ғурур руҳида тарбиялаш, уларда буюк боболардек бўлишга интилишни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун Ўзбекистон Ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази ва олий таълим муассасалари имкониятларидан кенг фойдаланиш, таълим дастурларини такомиллаштириш кераклиги қайд этилди.
Мавзуга оид
20:19
2025 йилда тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маоши оширилади
18:47
Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилади, 162 та боғча қурилади
18:11 / 12.12.2024
Мато ишлаб чиқариш ва бўяш корхоналари қўшимча қўллаб-қувватланади
19:53 / 11.12.2024