Жаҳон | 08:39 / 03.09.2018
5642
1 дақиқада ўқилади

Трамп Шотландияга гольф ўйнаш учун бормоқчи

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп тўрт ой давомида гольф ўйнаш учун иккинчи марта Шотландияга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Трамп президент сифатидаги ўзининг биринчи ташрифи давомида Тернберридаги гольф-клубида ўйнаган.

Таъкидланишича, Трампнинг ташрифи Шотландияда норозилик тўлқинини келтириб чиқарган.

Шу билан бирга, намойишларнинг оқибатларини бартараф этиш учун Британия ҳукумати тахминан 5 миллион доллар сарфлади.

Аввалроқ, Вашингтонда америкалик сенатор Жон Маккейн билан видолашув маросими бўлиб ўтаётганида, Трамп гольф ўйнашга жўнаб кетгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп интервьюсидан сизиб чиққан сўзлар сабаб Bloomberg’ни кескин танқид қилганди

Мавзуга оид