Жаҳон | 08:25 / 06.09.2018
4970
2 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ Эймсберидаги ҳодисани тергов қилишда Лондонни қўллаб-қувватлайди

Фото: Henry Nicholls/Reuters

Европа иттифоқи Эймсберидаги ҳодисани суриштирувдан ўтказиш бўйича саъй-ҳаракатларда Британияга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда РИА «Новости» Евроиттифоқ тузилмаларидаги манбага асосан хабар қилмоқда.

«Биз Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотининг Эймсберида икки кишига қарши «Новичок» ҳарбий синфидаги кимёвий модда қўллангани борасидаги тасдиқловини кўрдик. Воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Европа кенгашининг март ойидаги хулосалари жуда аниқ эди - биз Буюк Британиянинг бу ишда адолатга эришиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз ҳамда ҳали ҳам ёрдам таклиф қилишга тайёрмиз», - дея айтиб ўтди манба.

У Европа иттифоқининг «кимёвий қуролни қўллаш, жумладан, қурол сифатида заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш исталган ҳолатларда қабул қилиб бўлмас ва барча учун хавфсизликка таҳдидларни келтириб чиқариши» борасидаги позициясини яна бир бор тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалларнинг қариндоши баёнот бергани, улар вафот этган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Мавзуга оид