Жаҳон | 00:38 / 06.09.2018
8315
1 дақиқада ўқилади

Парагвай Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсдан яна аввалги жойига кўчирди

Фото: Fotolia / AZN99

Парагвай президенти Исроилдаги мамлакат элчихонасини Ал-Қудсдан Тел-Авивга қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Луис Кастильони маълум қилди.

Маълум қилинишича, Парагвай май бошида бошланган элчихона кўчирилишини тўхтатиб, уни Тел-Авивга қайтармоқда. Таъкидланишича, элчихонани Ал-Қудсга кўчириб ўтказиш қарори бир томонлама ва ҳукумат билан маслаҳатлашувсиз қабул қилингани ва шу сабабли бу ҳужжат ҳеч қандай асосга эга эмаслиги айтиб ўтилган. 

Кастильонининг айтишича, Парагвай бу ҳаракатлари билан Яқин Шарқдаги тинчликка эришиш учун халқаро саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи.  

Парагвай жорий йил май ойида АҚШ ва Гватемаладан кейин Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчирган учинчи давлат бўлганди. 

Мавзуга оид