Жамият | 20:39 / 08.09.2018
17817
2 дақиқада ўқилади

Тошни тешган томчилар: Ҳаёт сизга хизматкор

Ҳаётга энг яхши жавоб ундан фойдаланишдир.

YouTube’да кўриш

Аудио версиясини тинглаш

Дейлик ихтиёрингизда барча юмушларнгизни бажарадиган хизматкор бор. Сиз ундан ўз мақсадларингиз йўлида фойдаланишингиз, унга фақат буйруқ беришингиз мумкин. Аммо унга эгалик ҳуқуқини бермайсиз. Унга ҳисобот топширмайсиз. Фақат ундан тўғри фойдалана олсангиз бас. Оллоҳ таоло бизларга дунё ҳаётини хизматкор қилиб  берди. Билингки, бу дунёда қайсидир нарса кўзимизни қувнатиб, ўзи билан бизларни машғул қилса, ана ўша дунё ҳаётининг тутган йўлидир. Сиз ҳам ўша йўлда бўлсангиз,  демак, ҳаёт сизга эмас, сиз ҳаётга хизматкорсиз. 

Ҳаёт бешафқат. У хизматкорини аямайди. Ҳаёт сизни то тубанлик гирдобига ташламагунча, хотиржам бўлмайди. Ҳаётдан тўғри фойдаланишингиз – ҳаётга бериладиган жавобдир!  Бас, тўғри яшашга ўрганинг. Ёдингизда тутинг, сиз ҳаётга эмас, ҳаёт сизга хизматкор. 

Ҳаёт имтиҳондир. Натижа ҳаққоний бўлишини истасангиз, тайёргарликни ҳам ҳаққоний қилинг. Имтиҳон машғулотларидан – ибодатлардан қочманг. Эртага, имтиҳон топшириш пайтида ҳамманинг олдида йиқилишни кўз олдингизга келтиринг.  Машғулотни – ибодатни қанча кўпайтирсангиз, якка-ю ягона ҳакам – Оллоҳнинг ҳузурида юзингиз ёруғ бўлади.

Заҳириддин Мансур

Мавзуга оид