Кундузги уйқу ҳаёт учун хавфли деб топилди
Қариш муаммолари бўйича Миллий институт ва Жон Хопкинс Университети (АҚШ) олимлари тунги уйқунинг кам миқдори ва Альцгеймер - ҳаёт сифатининг жиддий ёмонлашуви ҳамда эрта ўлимга олиб келувчи даволанмайдиган касаллик ўртасида боғлиқлик борлигини аниқладилар. Бу ҳақда EurekAlert!’даги матбуот хабарномасида айтилади.
Мутахассислар 1958 йилдан бошлаб уч мингдан зиёд киши қатнашган Baltimore Longitudinal Study of Aging узоқ муддатли тадқиқот давомида олинган маълумотларни таҳлил қилдилар. 1991-2000 йиллар даврида кўнгиллилар ўртасида сўров ўтказилди, унинг давомида уларга уйқу сифати ва кундузги уйқуга оид қатор саволлар берилди. Синовда иштирок этганлар гуруҳи Альцгеймер касаллигининг белгиси бўлган бета-амилоид бирикмалар идентификацияси учун Pittsburgh B (PiB) кимёвий бирикмасидан фойдаланиб, позитрон-эмиссион томографиясидан ўтказилди.
Тадқиқотчилар сўровдан ўтган, 16 йилдан сўнг эса - PiB томографиясидан ўтказилган 123 нафар кўнгиллини аниқлашди. Маълум бўлишича, кундузги вақтда мудраган, уйқуси келган кишиларда амилоид бирикмаларни тўплаш хавфи бошқа иштирокчиларга қараганда деярли уч баравар кўп бўлган.
Олимларнинг фикрига кўра, бундай натижалар кундузги мудраш, сурункали шаклда бета-амилоидларнинг ҳозирча номаълум бўлган механизм орқали шаклланишига олиб келувчи ёмон тунги уйқу натижаси саналади. Бироқ, тадқиқотчилар бирикмаларнинг ўзи уйқусизликни чақириши мумкин эканини ҳозирча истисно эта олмаяптилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳаётни узайтирадиган уйқу давомийлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
11:19 / 24.12.2024
Атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин – тадқиқот
12:59 / 18.12.2024
Олимлар Марсда сув топиш эҳтимолини баҳолади
16:31 / 16.12.2024