Евроосиё тараққиёт банки Ўзбекистонда филиаллар очишни режалаштирмоқда
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Ўзбекистонда ваколатхона очиш имкониятини кўриб чиқмоқда, мамлакатга сармоялар ҳажмини кўпайтиради, дея хабар беради Sputnik.
«Ўзбекистон ҳали бизнинг банкимиз аъзоси эмас, бу ҳукумат қарори бўлади. Ушбу жараён бизнинг ваколатларимизга кирмайди. Ўзбекистонда ваколатхонани очиш режалари бор, биз ушбу мамлакат ҳудудида лойиҳаларни ривожлантиришга фаол равишда сармоя киритамиз. Биз, албатта, у ерда аграр соҳада, саноатда, қазиб олиш соҳаларида ишлашни истаймиз», - деди ЕОТБ бошқаруви раиси Андрей Бельянинов.
Бельянинов халқаро ҳамкорлик масалалари мавзусини давом эттириб, Хитой ҳозирча ЕОТБга аъзо бўлиш истагини билдирмаганини қўшимча қилиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Осиёдаги бошқа энг йирик давлат - Ҳиндистон билан ҳамкорлик бошланишига ЕОИИдан инвесторларнинг ушбу мамлакат ишбилармонлари билан ўзаро тажрибаси етишмаслиги тўсқинлик қилмоқда.
Мавзуга оид
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди
08:51 / 29.11.2024
Банклар балансидаги иссиқхона ва цехлар тадбиркорларга берилиши мумкин
09:59 / 23.11.2024