Жамият | 21:57 / 12.09.2018
76443
2 дақиқада ўқилади

Сиз амалдорларни танийсизми? – Водий вилоятлари ҳокимлари

Шу кунларда «Kun.Uz» таҳририяти янги «Сиз амалдорларни танийсизми?» лойиҳасини тақдим этди. Бундай ижтимоий сўровни ўтказишдан мақсад, жойларда (вилоятлар кесимида) фаолият юритаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари халқ орасига қанчалик киргани, уларнинг дарду ташвиши билан қанчалик шуғулланаётгани ҳақида тасаввур ҳосил қилишдан иборатдир. 

Албатта, ижтимоий сўровнома, аввал ҳам таъкидланганидек, қайси амалдор қанчалик таниқли бўлиши баробарида унинг ўз ҳудудида олиб бораётган ишлари қониқарли ёки қониқарсиз, ёхуд оддий халқ вакилларининг сиёсий-ижтимоий билим савиясини баҳолашдан йироқ. Бундай мезон қўйилмаган. Шунчаки, ҳолатни очиқ-ойдин кўрсатишдир, хулоса ҳар кимнинг ўзига ҳавола. 

Демак, навбатдаги сўров водийга сафар чоғида ўтказилди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимларини фуқаролар қанчалик таний олишлари ўрганилди. Қуйидаги видеолавҳада Наманган ва Андижон вилоятлари ҳокимларини ушбу ҳудудлар аҳолиси қанчалик яхши била олишларига баҳо беришингиз мумкин.

Мавзуга оид