Жамият | 15:04 / 13.09.2018
13373
1 дақиқада ўқилади
Наманганда куёвига пичоқ урган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи М.С. “Сорахон ая” ошхонаси олдида ўзаро жанжал туфайли куёви М.А.нинг қорнига пичоқ уриб жароҳат етказган. Натижада М.А. касалхонага ётқизилиб, М.С. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:34
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
07:34
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
19:05 / 26.11.2024