Спорт | 11:26 / 14.09.2018
7163
2 дақиқада ўқилади

"Дэвис кубоги". Бугун Ўзбекистон Буюк Британияга қарши ўйинларни бошлайди

Фото: Clive Brunskill/Getty Images Europe

Бугун теннис бўйича "Дэвис Кубоги" мусобақасида плей-офф баҳслари бошланади. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жаҳон лигасига чиқиш учун британиялик теннисчиларга қарши кортга чиқадилар.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 14-16 сентябрь кунлари ўтказиладиган учрашувлар учун Ўзбекистон терма жамоасига қуйидаги теннисчилар жалб қилинган:

Денис Истомин (жаҳон рейтингидаги ўрни - 60)
Жўрабек Каримов (434)
Санжар Файзиев (516)
Ҳумоюн Султонов (536)
Фарруҳ Дўстов (1086).

Ўйинлар бугун старт олади. Тошкент вақти билан соат 17:00да Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин мезбонларнинг иккинчи ракеткаси Даниэль Эвансга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув якунлангач, мезбонларнинг биринчи ракеткаси Кэмерон Норри бизнинг иккинчи рақамли теннисчимиз Жўрабек Каримов билан ҳисоб-китоб қилади. 

Эртага жуфтлик баҳслари ўтказилади. Ҳозирча терма жамоа сардори Пётр Лебедь ушбу баҳсга Денис Истомин ва Санжар Файзиевни рўйхатдан ўтказган. Бугунги учрашувларга қараб, жуфтлик беллашувларида ўзгариш бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид