Light | 13:48 / 17.09.2018
20737
3 дақиқада ўқилади

Ғаройиб Камчатка: у ерда нима билан машғул бўлиш мумкин?

Фото: Instagram/medvedevphoto

Ғаройиб Камчаткани Россиянинг бошқа минтақалари билан таққослаб бўлмайди. Бу ерда иссиқ булоқлар, кўплаб дарё ва кўллар, шунингдек, юзлаб вулқонлар бор.

Фото: Instagram/medvedevphoto

Шимоли-шарқдан Камчаткани Беринг денгизи, ғарбдан – Охота, жануби-шарқдан эса Тинч океани ювиб туради. Денгиз устидаги муз ярим йилдан ортиқ туради.

Фото: Instagram/medvedevphoto

Албатта, табиатнинг хилма-хиллиги ўлкани туризм учун жозибали масканга айлантиради. Бу ерда туризмнинг бир неча: сув, экотуризм, ов ва балиқ тутиш, тоғ чанғиси спорти, альпинистлик, вертолёт ва қорда юрувчи мосламалардаги экскурсия каби турлари ривожланган. Уларнинг ҳар бирини батафсил кўриб ўтамиз.

Фото: Instagram/medvedevphoto

Вулқонга кўтарилиш

Камчатка вулқонлари уни бутун дунёга машҳур қилди. Бу ерда уларнинг сони – 160 та. “Тирик” вулқонлар – кишини ҳайратга соладиган манзара, ҳайвон ва ўсимликларнинг хилма-хиллиги, тепаликларда қотган лава ва музликлар жойлашган. Ухлаётган вулқонлар ҳам қизиқарли. Кўтарилиш учун яхши жисмоний тайёргарлик ва фойдали жиҳозларга эга бўлиш лозим. Бундан ташқари, профессионал гидсиз отланиш мумкин эмас. Кўтарилиш учун энг қулай вақт:март – октябрь.

Фото: Instagram/medvedevphoto

Денгиз бўйлаб саёҳат

Туризмнинг бу тури ҳам жуда кенг тарқалган. Ярим орол денгизлари саёҳатлар учун жуда қизиқ. Бу машғулот учун энг қулай вақт: май-октябрь.

Авачинск кўрфази бўйлаб сайрга отланганда “Уч ака-ука” қоясини кўришингиз, океаннинг сувларига чиқишингиз, омадингиз келса, касаткаларни учратишингиз мумкин.

Фото: National Geographic

Овчилик ва балиқчилик

Бу ерда йирик турдаги айиқлар бор. Уни йилда икки марта – баҳор ҳамда кузда овлаш мумкин. Овнинг энг мураккаб тури – қор қўйини овлашдир. Бунинг учун яхши спорт тайёргарлигига эга бўлиш лозим.

Камчаткадаги балиқчилик – бу ҳудуддаги машғулотларнинг энг муҳими. Дарёларда узунлиги 1 метрга етадиган балиқлар ҳам бўлади.

Фото: Instagram/medvedevphoto

Тоғ чанғиси спорти

Камчаткада учишни энди ўрганаётган ва тажрибали райдерлар учун тепаликлар бор. Экстрим ишқибозлари вулқон кратерига тушишлари мумкин. Морозная тоғи – сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган комплекс. У Петропавловск-Камчатск яқинида жойлашган

Фото: National Geographic

Дайвинг

Тинч океанида май ойидан октябрь ойига қадар дайвинг билан шуғулланиш мумкин. Бу ерда балиқларнинг 30 дан ортиқ тури ва чўккан кемаларни кўрасиз. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида ҳордиқнинг икки турини бошдан кечириш ва сув ости овчилиги билан ҳам шуғулланиш мумкин.

Мавзуга оид