Фан-техника | 22:33 / 19.09.2018
11860
1 дақиқада ўқилади

АҚШда янги iPhone сотувга чиқишидан беш кун аввал навбат пайдо бўлди

Фото: РИА Новости/Евгения Новоженина

Хьюстонда янги iPhone сотиб олиш учун навбат пайдо бўлди. Apple ишқибози сотув бошланишидан беш кун дўкон олдида навбат эгаллади, деб ёзмоқда iDrop News.

Хьюстонда янги iPhone’нинг биринчи эгаси фотограф Исайя Стофферан бўлади. Унинг айтишича, Apple Store олдида сотувлар бошланишидан беш кун аввал навбатнинг бошини эгаллаган ва бир неча тунни шу ерда ўтказган.  

Сентябрда электроника дўконлари олдида навбатга туриш Apple ишқибозлари учун одатга айланган. Бренднинг минглаб мухлислари бутун дунё бўйлаб янги гаджетни сотиб олиш учун навбатга туришади. Бу йил АҚШ ва бир нечта мамлакатларда айфонлар сотуви 21 сентябрдан бошланади.  

iPhone XS, XS Max ва "бюджет" iPhone XR тақдимоти 12 сентябрь куни бўлиб ўтганди. 

Мавзуга оид