Жаҳон | 16:54 / 19.09.2018
25011
1 дақиқада ўқилади

Олимлар глобал фалокатнинг муқаррарлиги ҳақида огоҳлантирдилар

Фото: Depositphotos

Олимлар карбонат ангидрид гази эмиссион бюджетининг деярли нолга тушиб кетиши муносабати билан иқлим фалокати муқаррарлиги ҳақида огоҳлантирдилар. Тадқиқот натижалари Nature Geoscience’да эълон қилинди.

Эмиссион бюджет - маълум бир вақт учун максимал мумкин бўлган чиқариб ташлаш кўрсаткичи бўлиб, у глобал исиш даражасининг ошишига йўл қўймайди. У абадий музлик эриши ва углерод чиқариб ташланиши сабабли деярли ноль ҳолатга келиб қолди.

Тадқиқот натижаларига кўра, карбонат ангидрид гази чиқариб ташланишининг ҳозирги даражасини сақлаб қоладиган бўлса, эмиссион бюджет тахминан олти йил ичида тугайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жиддий фалокатнинг кутилмаган белгилари топилганди

Мавзуга оид