Ўзбекистон | 09:51 / 22.09.2018
5128
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Болгария университетлари ўртасида меморандум имзоланди

Куни кеча Тошкент давлат аграр университетига Болгария давлатининг Пловдив аграр университети қишлоқ хўжалиги профессорлари Светлана Янчева ва Христина Янчева ташриф буюрди.

Фото: Тошкент давлат аграр университети

Улар ўсимликлар биотехнологияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва сабзавотчилик йўналишларида магистратура босқичида “Қўшма дастур” жорий этиш; 

- Ўсимликлар биотехнологияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва сабзавотчилик йўналишлардаги докторантларга раҳбарлик қилиш;

- Икки университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари алмашинуви  масалалари ва “Қўшма дастур” лойиҳасини амалиётга жорий этишни мақсад этишган.

Учрашув давомида Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Б.Сулаймонов сўзга чиқиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича ўз фикрларини билдирди. Лойиҳа ташкилотчилари томонидан университет қошидаги “Қишлоқ хўжалигида иннавацион ишланмалар ва маслаҳат маркази”даги тегишли тажриба майдонига кўргазмали ташриф уюштирилди. Учрашув сўнгида “Қўшма дастур” лойиҳалари ишлаб чиқилди ва меморандум имзоланди.

Фото: Тошкент давлат аграр университети

Мавзуга оид