Жамият | 21:45 / 23.09.2018
42984
2 дақиқада ўқилади

Ўрага нима тушдики, Олтиариқ бозори муаммоси “гулдур-гуп” бўлди?...

Жорий йилнинг 17 май куни KUN.UZ сайти орқали “Бозордаги дўконлар тунда бузиб ташланди. Олтиариқликлар ҳақиқат излайди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди.  Унда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жойлашган бозорнинг ярим тунда, ҳеч қандай тушунтиришларсиз бузиб ташлангани ва бунинг ортидан қанчадан қанча тадбиркорлар зарар кўргани ҳақида ҳикоя қилинади. 

Орадан 4 ой ўтди. Бу кичик муддат эмас. Хўш, ушбу муаммони ҳал этиш йўлида нималар ўзгарди? Олтиариқ туман ҳокимлиги тадбиркорлар муаммосига қандай чора кўрди? Вилоят ҳокими бу ҳақда қизиқдими? Афсуски, бундай бўлмаганга ўхшайди. Сабаби, куни кеча KUN.UZ таҳририятига олтиариқлик тадбиркорлар келишди ва ушбу муаммо юзасидан такроран мурожаат этишди. Ачиниш билан шуни айтиш мумкинки, муаммо муаммолигича қолган.  

Табиий савол туғилмоқда - нега орадан шунча вақт ўтган бўлса ҳам Олтиариқ деҳқон бозори билан боғлиқ можаро ҳали ҳам ижобий ечим топгани йўқ. Бу орада тадбиркорлар, қора қозонини қайнатиш учун савдо-сотиқ билан шуғулланиб келаётганларни ҳоли не кечди?

Давлатимизнинг янги ислоҳотлар даврига қадам босганига ҳам кам эмас, кўп эмас икки йилча вақт бўлди. Бу кичик муддат эмас. Чунки кўплаб соҳаларда бўлаётган туб ўзгаришларни бугун реал ҳаётда ҳам кўриб турибмиз. Аммо айрим масалаларда бўлаётган эътиборсизлик, мавҳумлик киши кўнглини ғаш этади. Агар мана шу бозор билан боғлиқ бирор режа ва мақсадлар бўлса, буни ОАВ орқали баралла айтиш, халққа тушунтириш зарур. Мавҳумлик ишончсизлик туйғусини етаклайди. Ўйлаймизки, бу масала юзасидан ҳокимлик мутасаддилари KUN.UZ’га ўз муносабатларини билдиради.

Хуршид Далиев,
KUN.UZ журналисти

Мавзуга оид