Фан-техника | 13:46 / 24.09.2018
3941
1 дақиқада ўқилади

Sky Comcast’га 39 млрд долларга сотилди

Фото: Toby Melville/Reuters

Британиянинг Sky телекомпанияси телекоммуникация компаниясини 39 млрд долларга сотиб олишга рози бўлган Comcast конгломератининг таклифини қабул қилди. Бу ҳақда CNBC телекомпания расмий баёнотига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мустақил қўмита махфийлик шарти билан Sky акциялари эгаларига Comcast таклифини қабул қилишни тавсия этган.

«Comcast таклифи нархининг сезиларли даражада юқорилиги инобатга олиниб, барча акциядорлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда ушбу таклиф қабул қилинди», - дейилади баёнотда. 

Мавзуга оид