Фан-техника | 22:35 / 24.09.2018
8594
1 дақиқада ўқилади

Ўзи йиғилувчи Рубик кубиги тақдим қилинди

Япониялик муҳандис ўзи мустақил равишда йиғилувчи Рубик кубигини тақдим қилди. Ушбу антиқа қурилма ҳақида DMM.make сайтида маълумот берилган.

Кубикнинг негизида қурилманинг айланувчи сегментлари, моторли механизм, ўқлар бўйича бурилиш микроконтроллёрлари ва аккумулятор ётади. Муҳандис қурилманинг техник кўрсаткичларини ошкор қилмаган: кубик у ёки бу рангдаги сегментнинг бурилишини қандай билиши, уларнинг жойлашган ўрнини ўчиқ ҳолда англаши ва автоматик йиғишнинг максимал тезлиги қандайлиги номаълум.

Аввалроқ ҳам ушбу муҳандис автоматик йиғилувчи Рубик кубигини тақдим қилган, бироқ у жуда секин ишлаган ва унинг ишлаши учун сегментлар айланишини қайд қилишга мўлжалланган ташқи осциллограф зарур бўлган.

Яқинда америкалик муҳандислар Рубик кубигини 0,38 сонияда йиға олган роботни тақдим қилишганди. Муҳандислар бу робот кубикнинг мотори кучлироғига алмаштирилса, уни янада тезроқ йиға олишини таъкидлаб ўтишган.

Мавзуга оид